АҚШ: Ўзбекистондаги ислоҳотлар сиёсати Давлат департаменти йўналишларига тўлиқ мос келади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг АҚШ Давлат котибининг Фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўринбосари Узра Зея билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo
Учрашувда икки мамлакат ўртасида фуқаролар хавфсизлиги, терроризмга қарши кураш, кибержиноятчилик, одам савдоси соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш, дин эркинлигини таъминлаш, адлия тизими шаффофлигини, сўз ва матбуот эркинлигини мустаҳкамлаш борасида эришилган ютуқларни қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон минтақа учун «намунали мамлакат»га айланиб, қисқа муддат ичида кўп йиллик муаммоларни тубдан ҳал этиш билан туб ўзгаришларни амалга ошириш имкониятини яққол намойиш этди.
Узра Зея Ўзбекистондаги ислоҳотлар сиёсати АҚШ Давлат департаментининг асосий устувор йўналишларига тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидлади. Бу икки томонлама муносабатларнинг юқори динамикаси ва ишончли хусусиятга эга бўлишини таъминлайди.
Томонлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Расмий Вашингтон 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишда мамлакатга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид

23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

17:43 / 10.05.2025