Янги ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди
Абитуриентлар қайси фанлардан тест топшириши аниқ бўлди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023/24-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари бўйича фанлар қўшимча тасдиқланади.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан фанлар мажмуасини тасдиқлаш ваколати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилган. Авваллари бу ваколат Давлат қабул комиссиясида бўлгани учун жараён анча узоққа чўзилиб кетарди.
Мавзуга оид

15:02 / 28.01.2025
Академик ҳалоллик, янги адабиётлар, олийгоҳлар трансформацияси: миллий таълимда нималар ўзгаряпти?

13:03 / 27.07.2024
Таълим шакллари, тиллар, ОТМ ва йўналишлар бўйича қабул квоталари тасдиқланди

21:37 / 20.07.2024
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди

13:41 / 05.06.2024