ЖЧ-2022. Осиёдан навбатдаги сенсация – Япония Германия устидан иродали ғалабага эришди
ЖЧ-2022 Е гуруҳи доирасида Германия миллий жамоаси Японияга қарши саф тортди.

Фото: Getty Images
«Халифа» стадионида кечган учрашувда турнир фаворитларидан бири Германия Японияга қарши майдонга тушиб, сенсацион мағлубиятга учради. 33-дақиқада Гюндўған пенальтидан ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Асано стадионни ларзага келтирди – 2:1.
Ўтказиб юборилган голдан кейин карахт аҳволга тушган немислар ўйин охиригача вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа, «самурайлар» Осиёнинг яна бир жамоаси Саудия Арабистонидан кейин турнирнинг иккинчи сенсациясини қайд этишди.
Натижада, Япония E гуруҳида 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин соат 21:00да Испания ва Коста-Рика ўртасида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2022. 1-тур. E гуруҳи
Германия – Япония 1:2
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гюндўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндўған (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри, Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).
Мавзуга оид

22:17 / 10.03.2025
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

22:07 / 10.03.2025
2025 йилнинг энг ишончли автомобиллари рейтинги тузилди

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025