“Боламнинг болалари етим бўлиб қолмасин” – фарзандининг дарди олдида ожиз онанинг изтироблари
Ҳаётда ҳамманинг ўзига яраша ташвиши бор. Кимдир дард, кимдир йўқчилик яна кимдир бошқа нарса билан синалади. Эндигина 31 ёшни қаршилаган Искандар ҳам йўқчилик, ҳам дард олдида ожиз қолди.
Отасидан кейин оиланинг ёлғиз боқувчисига айланган йигитни жигар циррози йиқитди. Онаси Муҳаббат опа ўғлининг бошида парвона бўларкан, бир томондан боласидан айрилишдан қўрқса, бир томондан икки набирасининг етим қолишидан хавотирда.
“Ўғлимга гепатит Б, Д, жигар циррози, жигар етишмовчилиги ташхислари қўйилган. Шу касалликларга қарши даволаняпти. Топганимиз даволанишга зўрға етиб турибди.
Шифокорлар зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишяпти. Жигар кўчириб ўтказиш керак экан. Бу операция Ҳиндистонда қилдириларкан. Болам иккинчи гуруҳ ногирони. Ўзининг пенсияси дориларига урвоғам бўлмаяпти.
Турмуш ўртоғим вафот этганлар. Ёлғиз боқувчимиз шу эди. Ҳозир ҳаётини сақлаб қолиш учун қаердан маблағ олишни ҳам билмаяпмиз. Боламнинг болалари етим бўлиб қолмасин, деб кун-у тун дуодаман”, дейди онаизор ўкинч билан.
Юртимизда саховатпеша инсонлар бор экан, онаизорнинг нолалари бесамар кетмаслигига ишонамиз.
Искандар Пармоновга оид маълумотлар: карталар беморнинг номида
Узкард: 8600 0604 8356 3624
Ҳумо: 9860 0825 0915 5543
Манзил: Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Мирзачўл” МФЙ, Найман кўча 30-уй.
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024