Шовот тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
Хоразм вилояти, Шовот тумани ҳокими Артиқов Одилбек Саъдуллаевич интизомий жазога тортилди.

Фото: Шовот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов фармойишига кўра, унга Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.
Жазо сабаби сифатида «Иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузгани» кўрсатилган.
Фармойишга Хоразм вилояти прокуратурасининг 2022 йил 16 ноябрдаги интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори ва Одилбек Артиқовнинг тушунтириш хати асос қилиб олинган.
Артиқов Одилбек Саъдуллаевич 2022 йил март ойидан буён Шовот тумани ҳокими сифатида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид

18:18 / 11.02.2025
Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди

19:28 / 10.05.2024
72 ёшли шифокорнинг ўз аёлига “миннатдорчилиги” - Шовотдаги мудҳиш қотиллик тафсилоти

09:37 / 29.03.2022
Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

13:26 / 05.05.2021