Шавкат Мирзиёев мақоласи БМТ Бош ассамблеяси сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси олдидан эълон қилинган “Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали концептуал мақоласи БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, ҳужжат, шунингдек, БМТ журналида ҳам чоп этилди.
Таъкидланишича, давлат раҳбари мазкур мақоласи ШҲТ Самарқанд саммити арафасида хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Бу ШҲТ фаолиятига қизиқиш ва эътиборнинг кучайишига туртки бўлди.
Ушбу мақола дунё 35 дан ортиқ мамлакатидаги 150 дан ортиқ хорижий ОАВда ўндан ортиқ хорижий тилларда чоп этилди.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025