«Челси» Томас Тухель истеъфосини эълон қилди
Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Динамо» Загреб - «Челси» (1:0) ўйинидан кейин Лондон клуби немис мутахассисини истеъфога чиқарди.

Фото: Getty Images
Германиялик мураббий қўл остидаги жамоа ЕЧЛ стартини мағлубият билан бошлашдан ташқари, АПЛда ҳам яхши натижа кўрсата олмаяпти – 6 ўйинда 3 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этиб, 6-ўринни эгаллаб турибди.
Тухель 2021 йилнинг январь ойидан буён «Челси»ни бошқариб келаётган эди. У лондонликлар бошқарувида Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқди.
Маълумот учун, «Челси» навбатдаги ўйинини 10 сентябрь куни «Фулҳэм»га қарши ўтказади.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди

19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган

12:30 / 03.03.2025