Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларда 4G тармоғи ишлай бошлади

Фото: KUN.UZ
АКТ вазирлиги раҳбарияти «Veon» компанияси вакиллари билан Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларни тезкор интернет билан таъминлаш масаласини муҳокама қилди.
Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, вазир Шерзод Шерматов «Veon» компаниялар (Beeline Uzbekistan) гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиўғли билан учрашган. Учрашувда компания вакиллари Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларда саёҳатчилар энди Beeline орқали юқори тезликдаги интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида ахборот беришган.
Учрашув давомида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида «Veon» компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликни кенгайтириш, айниқса, магистраль йўлларда мобил хизматларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинган.
Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятлари бўйича тақдимот ўтказилган.
Томонлар икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид

16:13
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади

21:35 / 30.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди

17:39 / 22.03.2025