Хотин-қизларга берилган тавсиянома ўқишга кирганликни англатмайди — баллар қандай ҳисобланади?
Хотин қизлар учун умумий квотадан ташқари қўшимча 2000та давлат гранти, 5 йил стажи бор хотин қизлар учун 500та контракт ўрни ажратилган. Тавсиянома хотин-қизларга ўқишга киришга кўпроқ имкон бериши мумкин, лекин бу ўқишга қабул қилинди, дегани эмас.

Фото: Kun.uz
Тавсияномага эга хотин-қизларга ажратилган 2000 квота тақсимоти
Бакалаврнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун 4 фоизли қўшимча 2000та давлат гранти тасдиқланган. Квотанинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
- Андижон – 183;
- Бухоро – 112;
- Жиззах – 81;
- Қашқадарё – 193;
- Навоий – 60;
- Наманган – 165;
- Самарқанд – 227;
- Сурхондарё – 155;
- Сирдарё – 50;
- Тошкент вилояти – 177;
- Фарғона – 221;
- Хоразм – 110;
- Тошкент шаҳри – 155та грант.
Квота қайси таълим шакли учун ажратилади?
Тавсиянома фақат биринчи йўналиш учун ва таълимнинг кундузги шаклига амал қилади. Сиртқи, кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди. Бунда биринчи йўналишга кундузгини танлаб, 2, 3, 4 ёки 5-йўналиш учун сиртқи, кечки, масофавий таълимни танлаш мумкин.
Тавсияномали хотин-қизлар баллари қандай ҳисобланади?
Тавсиянома олгани бюджет асосида ўқишга киришни ёки балл қўшиб берилишни англатмайди. Аввало юқорироқ балл тўплашга ҳаракат қилиш керак. Хўш, кимдан юқори балл тўплаш керак?
Тавсияномали абитуриент доимий яшаш жойи бўлган вилоятдаги шундай абитуриентдан юқори балл тўплаши керак. Яъни тавсиянома олган хотин-қизлар ўзлари топширган йўналишдаги абитуриентлар билан эмас, ўз вилоятларидаги тавсиянома олган хотин-қизлар билан беллашади.
Дейлик, Наманган вилоятига жами 60та квота ажратилган бўлса, лекин Намангандан республика бўйлаб ОТМларга 100 нафар тавсияномали хотин-қиз ҳужжат топширган. 100 нафарнинг энг юқори балл тўплаган 60 нафари имтиёзга эга бўлади, қолгани эса бошқа абитуриентлар сингари умумий квота асосида танловда қатнашаверади. Бундан ташқари, бу йил 3та йўналишга ажратилган квоталар ҳам бор.
Бу нима дегани?
Олдинги йили тавсияномали хотин-қизлар ўз вилоятларига ажратилган умумий квота бўйича қатнашишган бўлса, бу йил умумий квота 4га бўлинган.
- Аниқ ва табиий фанлар;
- Техника фанлари;
- Тиббиёт фанлари.
- Қолган барча соҳалар учун
Битта вилоятга ажратилган умумий квотанинг маълум қисми, 3 йўналишга ажратилади, қолгани бошқа барча йўналишларга тўғри келади. Яъни аниқ ва табиий фанлар йўналишига 50 нафар тавсияномали абитуриент ҳужжат топширган бўлса, вилояти миқёсида белгиланган квотага кўра, масалан, энг юқори балл олган 5 нафари грантга эга бўлади. Қолгани бошқа абитуриентлар қатори умумий танловда қатнашаверади.
5 йил стажга эга хотин-қизларни қабул қилиш тартиби
Ҳукуматнинг 9 июндаги 322-сон қарорига кўра, 5 йил стажи бор хотин-қизлар учун қўшимча 500та контракт квота берилади. Бу хотин-қизлар коллеж ёки техникумни тугатиб, шу йўналиш бўйича 5 йил ишлаган бўлишлари шарт.
Улар ҳам имтиҳонда қатнашади ва уларга қўшимча балл қўшиб берилмайди. Энг юқори балл олган тавсияномали 500 абитуриент ўқишга қабул қилинади.
Тавсиянома барча таълим шакллари: кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий учун бирдай амал қилади. Лекин фақат биринчи йўналишга ўтади.
Бу квоталар вилоятлар ҳам, йўналишлар кесимида ҳам эмас, ОТМлар кесимида тақсимланган. Тўлиқ рўйхат бу ерда.
5 йил стажли тавсиянома билан топширган хотин-қизлар аввало бошқа абитуриентлар қатори умумий танловда қатнашади. Ўзи танлаган 5та йўналишдан бирортасига қабул қилинган бўлса, ўшанда ўқийверади. Қўшимча 500та контракт квота учун фақатгина 5та йўналишнинг бирортасига ҳам киролмган абитуриент ўзи топширган биринчи ОТМдаги киролмаган бошқа шундай тавсияномалилар билан беллашади.
Мавзуга оид

15:10 / 19.11.2024
Айрим битирувчиларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

17:08 / 29.07.2024
5 йил стажга эга ходимни ўқишга тавсия этадиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

07:50 / 31.05.2024