Самарқанд халқаро аэропортига қатор авиақатновлар бекор қилинди
Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти 2022 йил 12 сентябрдан 20 сентябргача Самарқанд халқаро аэропортига режалаштирилган бир қатор авиақатновлар бекор қилинганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, HY041/042, HY043/044, Тошкент – Самарқанд – Тошкент, HY275\276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд, HY605\606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, HY767\768 Самарқанд – Олмаота – Самарқанд, HY639\640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, HY9606\9605 Москва – Самарқанд – Москва йўналишлари бўйича авиақатновлар техник сабабларига кўра бекор қилинган.
Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталари тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиши ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.