Ўзбекистонда автобус ва микроавтобуслар парки 60 фоизга эскиргани маълум бўлди
“Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Республика ҳудудларидаги жамоат транспорти тизими хатловдан ўтказилгани ҳамда ҳудудларни тўлиқ жамоат транспорти билан қамраб олиш учун 4 969 та автобус ва 3 400 та микроавтобус етишмаслиги ҳамда мавжуд автобус ва микроавтобуслар парки 60 фоизга эскиргани маълум қилинди.
Қуйидагилар республикада жамоат транспортида йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- аҳоли талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлардаги транспорт тармоқлари вилоят, шаҳар, туман ҳамда маҳаллалар билан боғлиқлигини таъминлаш;
- ҳудудлар жамоат транспорти билан умумий қамраб олингани доирасида автобуслар билан қамраб олиш улушини ошириш;
- аҳоли учун транспорт хизматлари сифати, оммабоплиги, қулайлиги ва тезкорлигини ошириш ҳамда шаҳарларда барқарор йўловчи ташиш транспорт тизимини яратиш;
- ҳудудлар ўртасида барча транспорт турларида мунтазам қатновларни мақбул нархларда ташкил этиш орқали жамоат транспорти жозибадорлиги ва аҳоли мобиллигини ошириш;
- йўловчи транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ташишлар хавфсизлигини таъминлаш;
- илғор ахборот технологияларини қўллаш орқали интеллектуал транспорт тизимини яратиш;
- жамоат транспорти ҳаракат таркибини босқичма-босқич замонавий транспорт турлари билан янгилаш мақсадида ташувчилар учун қулай механизмлар жорий этиш.
Мавзуга оид

10:02 / 01.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

18:22 / 27.02.2025
Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди

16:25 / 27.02.2025
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрига 170 та автобус харид қилинади

11:23 / 25.02.2025