Ўзбекистонга «иномарка»лар импорти икки бараварга ошди
Енгил автомобиллар импорти 7 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Pixabay
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 396 млн АҚШ долларига тенг бўлган 16 308 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.
Қўмитага кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 24 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
6 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 7265 та;
- Корея – 4510 та;
- Қозоғистон – 2896 та;
- Россия – 1192 та;
- АҚШ – 180 та;
- БАА – 84 та;
- Япония – 65 та;
- Германия – 48 та.
Мавзуга оид

15:09 / 11.03.2025
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025