Ўзбекистонда ҳукуматнинг 422 та қарори бекор қилинди

Фото: Shutterstock
“Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “тартибга солувчи гильотина” усули орқали тизимлаштириш натижасида ҳукуматнинг 422 та қарори ўз кучини йўқотди.
Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади.
Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлган:
- кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормалар мавжудлиги;
- нормалар кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолгани;
- қарорлар қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар бекор қилингани натижасида ўз долзарблигини йўқотгани;
- қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорлар ўз кучини йўқотган деб топилгани;
- қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ижроси таъминлангани.
Ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди

12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади

20:37 / 05.12.2024