Xiaomi августда ўзининг биринчи электромобилини намойиш этади
Тақдимотдан сўнг уни йўлларда синаб кўриш бошланади. Электромобил лойиҳасини Шанҳайнинг HVST Automobile Design компанияси жамоаси ишлаб чиққан.

Фото: arenaev.com
Xiaomi асосчиси ва бош директори Лэй Цзюн август ойида компаниянинг илк электромобили прототипини намойиш этади, деб хабар берди Arena EV портали.
Қайд этилишича, тақдимотдан сўнг уни йўлларда синаб кўриш бошланади. Электромобил лойиҳасини Шанҳайнинг HVST Automobile Design компанияси жамоаси ишлаб чиққан.
Xiaomi анчадан буён ўз автомобил брендини йўлга қўйишга тайёрланмоқда. Янги бренднинг маркетинг кампанияси прототип тақдимотидан сўнг бошланади.
Компания автомобил бўлинмасини ривожлантириш учун ўтган йили 10 млрд доллар ажратган. Xiaomi автомобиллари ишлаб чиқариладиган завод Ичжуан шаҳрида барпо этилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 минг дона автомобилни ташкил этади.
Дастлабки босқичда йилига 150 минг донага яқин автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган, илк моделлар 2024 йилда сотувга чиқади.
Мавзуга оид

16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди

21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди

21:55 / 28.03.2024