Сирдарё вилоятида кўп миқдорда гиёҳванд модда етиштираётган ва сақлаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сайхунобод туманида яшовчи шахс ҳовлисида кўп миқдорда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштирган ва яшаш хонадонида уларнинг қуритилганини сақлаган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ ва Сайхунобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сайхунобод туманида яшовчи Ш.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини етиштириб, сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Жумладан, омборхонасида 3 кг 262 грамм қуритилган ҳолатдаги кўкнори пояси, кўкнори боши ва марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, мазкур шахс 4 туп нам ҳолатдаги наша гиёҳвандлик ўсимликларини ноқонуний сақлаб келаётгани ҳамда томорқасида 1 туп наша ва 117 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб, улар далилий ашё сифатида олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Денов туманида яшовчи шахс 20 килограмм опийни 140 минг долларга сотиш учун олиб келаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.
Мавзуга оид

16:14 / 16.02.2025
Фарғонада таркибида гиёҳванд модда бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

14:21 / 02.02.2025
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди

18:40 / 06.10.2024
Тошкентда икки ҳафта мобайнида қарийб 30 кг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ушланди

16:51 / 02.10.2024