Жаҳон | 18:25 / 28.06.2022
4663
1 дақиқада ўқилади

Колумбиядаги қамоқхонада содир бўлган исён натижасида 49 киши ҳалок бўлди 

Исён кўтарган маҳбуслар матрасларни ёқиб юборган. Натижада ёнғин келиб чиққан ва 49 нафар маҳбус ёнғин қурбони бўлган. 

Фото: Reuters

Колумбия жануби-ғарбидаги Тулуа шаҳрида жойлашган қамоқхонада юз берган тартибсизликлар оқибатида 49 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қамоқхоналар агентлиги раҳбари Тито Кастелянос маълум қилди

Кастеляноснинг сўзларига кўра, исён кўтарган маҳбуслар матрасларни ёқиб юборган. Натижада ёнғин келиб чиққан ва 49 нафар маҳбус ёнғин қурбони бўлган. 

Унинг маълумот беришича, 30 киши жароҳатланган. Қамоқхонада 1267 нафар маҳбус бўлиб, ёнғин содир бўлган блокда 180 киши бўлган. 

Колумбия президенти Иван Дуке Тулуадаги фожиа бўйича тергов ишлари олиб борилишини айтди.

Мавзуга оид