Фан-техника | 21:52 / 23.06.2022
49191
1 дақиқада ўқилади

Австралияда Samsung чалғитувчи реклама бергани учун 10 млн доллар жаримага тортилди

Samsung компания смартфонларидан бассейн ва денгизда чўмилаётганда фойдаланиш мумкинлиги айтилган рекламалар берган. Назорат органи смартфондан сувда фойдаланилганидан сўнг муаммолар пайдо бўлган юзлаб истеъмолчиларнинг шикоятларини ўрганиб чиққан. 

Фото: Samsung

Samsung компанияси Galaxy смартфонларининг сув ўтказмаслиги тўғрисида чалғитувчи реклама бергани учун 9,7 млн доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда Австралия рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси маълум қилди

Комиссиянинг билдиришича, Samsung 2016 йил март ва 2018 йил октябри оралиғида компания смартфонларидан бассейн ва денгизда чўмилаётганда фойдаланиш мумкинлиги айтилган тўққизта реклама материали чиқарган. Реклама кампаниялари Facebook, Twitter, Instagram тармоқларида, компания сайти ва дўконларда ўтказилган. 

Назорат органи смартфондан сувда фойдаланилганидан сўнг муаммолар пайдо бўлган юзлаб истеъмолчиларнинг шикоятларини ўрганиб чиққан. Айрим ҳолатларда қурилмалар бутунлай ишламай қолгани айтилган.

Компаниянинг Австралиядаги бўлинмаси смартфонлар бассейн ёки денгиз сувига солинганида уларнинг қувватлагич тирқиши коррозияга учраши ва ишдан чиқишини тан олган.

Қайд этилишича, муаммо Samsung Galaxy S7, S7 Edge, A5 (2017), A7 (2017), S8, S8 Plus ва Note 8 смартфонлари билан боғлиқ.

Мавзуга оид