Тошкентда «Матиз» катта тезликда дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2022 йилнинг 7 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда Яккасарой тумани, Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.А. “Матиз” русумли, давлат рақам белгиси автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.
ЙТҲ натижасида “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси, 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид

16:41 / 11.02.2025
Яккасаройда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

07:47 / 07.01.2025
Тошкентда ноқонуний тарзда дори савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

16:00 / 30.11.2024
Яккасарой туманида «Исузу» ва Cobalt тўқнашди

07:30 / 25.09.2024