Сирдарёда ўқувчининг ота-онаси ўқитувчи ва директор ўринбосарини дўппослагани айтилмоқда
Оқибатда 5-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ю. ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Фото: KUN.UZ
Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчининг ота-онаси томонидан ўқитувчилар аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Гулистондаги мактабда содир бўлган ҳодиса ўрганилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, 2022 йил 8 апрел куни Гулистон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиси У.А.нинг дарсга кечикиб келиши натижасида, ўқитувчи Н.Ғ. билан ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Ҳолатдан ҳабар топган ўқувчи У.А.нинг оила аъзолари мактаб биносига келиб, маъмурият билан жанжаллашган.
Оқибатда 5-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ю. ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

18:11 / 02.03.2025
Ўзбекистонда мактабларда бир нафар ўқитувчига қанча ўқувчи тўғри келаётгани маълум қилинди

16:53 / 28.02.2025
Сирдарёда уч эгизак туғилди

17:42 / 27.02.2025