Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадордаги қамоқхонада содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Тартибсизликлар маҳбуслар гуруҳлари ўртасида қамоқхонадаги устунлик борасидаги баҳс сабабли келиб чиққан.

Фото: AFP
Эквадордаги Эл-Тури қамоқхонасида маҳбуслар юзага келтирган тартибсизликлар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Эквадор миллий полицияси қўмондони Карлос Кабреранинг маълум қилишича, тартибсизликлар 3 апрел куни маҳбуслар гуруҳлари ўртасида қамоқхонадаги устунлик борасидаги баҳс сабабли келиб чиққан.
Унинг сўзларига кўра, 19 киши зўравонликлар қурбони бўлган, бир киши кимёвий моддадан заҳарланиш натижасида вафот этган.
Хабар берилишича, камида 11 киши жароҳат олган. Ҳозирда қамоқхонада тартиб тиклангани айтилмоқда.
Ўтган йили мамлакатдаги Литорал қамоқхонасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида камида 68 нафар маҳбус ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланганди. Сентябр ойи охирида ҳам маҳбуслар билан тўлиб-тошган ушбу қамоқхонада икки рақобатчи гуруҳ ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бериши натижасида 119 киши қурбон бўлганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди

21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин

11:35 / 22.04.2024
Эквадор ҳукумати уюшган жиноятчиликка қарши кураш чораларини кучайтиради

09:24 / 22.04.2024