Тошкент туманида Lacetti автомобили каналга тушиб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб Lacetti русумли автомобиль "Захариқ" каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 4 апрель куни соат 11:22 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани ФВ бўлимига Кўктерак маҳалласидан оқиб ўтувчи "Захариқ" каналига ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб Lacetti русумли автомобиль тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб боришган. Махсус техникалар ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Аввалроқ, Камчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

11:50 / 05.03.2025
Ҳонгконг оператори Панама канали портларини АҚШга сотади

08:03 / 08.02.2025
Тошкентда маст ҳолда бўлган Lacetti ҳайдовчиси 2 та Cobalt ва темир устунга бориб урилди

13:33 / 06.02.2025
Панама канали АҚШ ҳукумати кемалари учун бепул бўлади

09:11 / 20.01.2025