Мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон биатлон федерациясига раис этиб сайланди
Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгашида Ўзбекистон биатлон федерациясининг навбатдан ташқари II конференцияси бўлиб ўтди.

Фото: УзА
Видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда федерация раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, мудофаа вазирининг ўринбосари Қодир Турсунов федерация раиси, “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.
Конференция давомида шунингдек, федерациянинг истиқболдаги режалари белгилаб олинди.
Жорий йилнинг январь ойида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.
Мавзуга оид

16:06 / 09.08.2022
Ўзбекистон «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасида қатнашади

07:10 / 15.03.2020
Биатлончи Мартен Фуркад фаолиятини якунлади

00:21 / 04.09.2019
Биатлон бўйича уч карра Олимпия чемпиони вафот этди

14:53 / 25.12.2018