Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар қоплаб берилади
Ўзбекистонда қийноққа солишдан жабрланганларга товон пули тўлаш тизими жорий этилади. Тегишли қонун бугун, 17 март куни Сенатда маъқулланди.
Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни маъқулланди.
Қонунга кўра, қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда уларга етказилган зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш, бунда қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган жисмоний ва руҳий зарар, моддий зарар ёки бой берилган фойда, юридик ёрдам, дори воситалари ва тиббий хизмат, психологик ва ижтимоий хизматлар учун қилинган харажатлар тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бу қонун лойиҳаси 2021 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган эди. Ўшанда Фуқаролик кодексининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарликни белгиловчи 991-моддасига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик киритилиши, 1021-моддаси иккинчи қисмига, яъни маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланиши лозим бўлган ҳолатларга қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш жинояти натижасида етказилган зарарни ҳам киритиш таклиф этилаётгани ҳақида хабар берилганди.
2021 йилнинг июнида қабул қилинган “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга жойлаштирилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан қийноқлар бўйича адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали мурожаат қилиш амалиёти такомиллаштирилиши, қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилиши белгиланганди.
Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатда қийноқ билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 64-моддасига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш ҳамда 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш каби нормаларнинг қўлланмаслиги, шунингдек, қийноқ учун ЖК 235-моддаси иккинчи қисмининг санкциясида озодликдан маҳрум қилиш жазосини 7 йилдан 10 йилгача, учинчи қисмининг санкциясида 10 йилдан 15 йилгача узайтириш таклиф этилганди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида call-марказ ишга тушди
Жамият | 10:37
-
Экинлар уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими ислоҳ қилинади
Ўзбекистон | 10:27
-
Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларига комплекс тайёрланади
Ўзбекистон | 10:23
-
Тошкентда кўчалардан бири бир ойга транспорт ҳаракати учун ёпилди
Жамият | 10:16
Мавзуга оид

07:47 / 28.06.2025
ЕИ саммитида Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини поймол этаётганига урғу берилди

16:33 / 27.06.2025
Қамоққа олинган шахсни ҳибсхонада мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қонун имзоланди

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

22:10 / 01.06.2025