Туркманистондаги президентлик сайловида Сердар Бердимуҳамедовнинг ғалабаси эълон қилинди
Қолган номзодлар 1 фоиздан 11 фоизгача овоз тўплашган.

Фото: Getty Images
Туркманистон вице-премьер Сердар Бердимуҳамедов — амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли — мамлакатнинг янги сайланган президенти сифатида тан олинди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги «Туркменистан сегодня» хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Мамлакат марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 12 март куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловда Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз тўплаган.
Сайловларда жами 9 нафар номзод иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовдан бошқа номзодларнинг тўплаган овозлари 1 фоиздан 11,09 фоизгача бўлган:
- Перхат Бегенжов (Лебап вилоятидаги махсус молия-иқтисодиёт мактаби директори) — 2,02 фоиз;
- Оғажон Букмирадов (Марий вилояти ҳокими ўринбосари ) — 7,22 фоиз;
- Сердар Бердимуҳамедов (Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари) — 72,97 фоиз;
- Бердимаммет Курбанов («Awaza» санаторийси бош шифокори, Туркманистон Мажлиси депутати) — 2,22 фоиз;
- Бабамурат Мередов («Wepaly gurluşyk» қишлоқ хўжалиги жамияти директори) — 1,08 фоиз;
- Хидир Нуннаев (Туркманистон жисмоний маданият ва спорт институти проректори ) — 11,09 фоиз;
- Максат Одешов (Туркманистон демократик партияси Тошҳовуз вилояти Сапармурод Туркманбоши этрапи қўмитаси раҳбари ) — 1,15 фоиз;
- Максатмурад Овезгелдиев (Ахал вилояти Бабадайхон этрапи санитар-эпидемиологик хизмати раҳбари ) — 1,16 фоиз;
- Какагелди Сариев (Туркманистон давлат энергетика институти «Қайта тикланувчи энергия манбалари» ишлаб чиқариш маркази директори) — 1,09 фоиз.
Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурация маросими 19 март куни «Ўғузхон» президент саройи мажмуасида ўтказилади.
Туркманистонда президентлик муддати 7 йил ҳисобланади.
Сайловларда 3 362 052 киши қатнашган, бу рўйхатга олинган сайловчиларнинг 97,17 фоизи дегани.
Мавзуга оид

21:00 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими амал қила бошлади

14:53 / 17.02.2025
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон агросаноат соҳаси бўйича музокара ўтказди

23:49 / 10.02.2025
Ўзбекистонга 115 тонна дизел ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

17:01 / 03.02.2025