Нукусда ағдарилган Land Cruiser ҳукуматга тегишли эмаслиги маълум бўлди
Бир қанча вақт олдин Нукусдаги Телемарказ маҳалласида Toyota Land Cruiser 200 русумли машина йўлдан чиқиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Бу маълумот дастлаб маҳаллий нашрлар томонидан тарқатилган.
Вазирлар Кенгашининг матбуот котиби Азамат Ажимуратовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, автоҳалокатга учраган 95 120 ҚАА давлат рақамига эга машина Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига тегишли эмас.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун Kun.uz мухбири Қорақалпоғистон ЙҲХБ билан боғланди. Бошқарма матбуот котиби Салават Қаллибековнинг маълум қилишича, автоҳалокатга учраган 95 120 ҚАА давлат рақамига эга машина «Зарубежнефтегаз-ГПД централная азия» компаниясига тегишли.
Мавзуга оид

19:40 / 14.03.2025
Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

08:00 / 18.02.2025
Нукус кўчасида Lacetti ва Malibu-2 ўзаро тўқнашди

22:18 / 05.02.2025