Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди
2022 йил 28 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, йиғилишда вазирлик таркибий бўлинмаларига янги тайинланган раҳбарлар таништирилди:
Бахтиёр Иброҳимов (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди;
Сарвар Мирзараҳимов (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) – Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди;
Умид Акромов (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) – Хўжалик таъминот бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.