Қорақалпоғистонда янги футбол клуби тузилди
Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Арал» клуби ташкил қилинди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Фото: Арал
Қайд этилишича, янги клуб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ташаббуси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси қўллаб-қувватлаши билан очилган.
Таъкидланишича, «Арал» жамоаси ўз ўйинларини Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида бошлаши кутилмоқда.
Ҳозирча жамоа таркибига қайси футболчилар жалб қилингани, бош мураббийи кимлиги номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Про-Лига 2022 қуръаси якунига кўра, «Арал самали» клуби 1-турни меҳмонда Урганчнинг «Хоразм» клубига қарши ўтказиши маълум бўлди. «Амударё дербиси» 6 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бундан олдин «Арал самали»да янги раҳбар иш бошлади. Жамоага хориждан янги мураббийлар келиши маълум қилинганди.