Ўзбекистон | 11:22 / 12.01.2022
3724
2 дақиқада ўқилади

2022 йилда 3600 МВт.лик “яшил” энергия станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланади

2022 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Қорақалпоғистонда 1 700 МВт.лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларни қуриш борасида амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги 3 йилда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланган.

2021 йил август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида республикада биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Жорий йил 1-чорагида Самарқанд вилояти Нуробод туманида 100 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро (Ғиждувон ва Пешку) ҳамда Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!