Афғонистонда иккита вазирлик тугатилди

Фото: Anadolu Agency via Getty Images
Афғонистонда толиблар парламент ва тинчлик масалалари бўйича вазирликлар тугатилишини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, толиблар сайлов масалалари билан шуғулланган иккита махсус комиссия фаолияти тўхтатилганини маълум қилди.
Толиблар ҳукумати вакили Билол Каримий ушбу вазирлик ва комиссиялар Афғонистондаги жорий шароитда керак эмаслигини айтган.
Аввалроқ Афғонистонда аёллар ишлари бўйича вазирлик тугатилганди.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025