Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида стратегик шериклик мулоқотлари бошланди
Тошкентда илк марта янги даражадаги саммит – Ўзбекистон–АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бешта секцияга бўлинган мулоқотлар доирасида ҳамкорликнинг кўплаб жиҳатлари кўриб чиқилди. Икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисида битим тузилиши мумкин.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
13 декабр куни Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур мулоқотнинг бошланишини – томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканидан далолат, дея қайд этди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тадбир аввалида.
Мулоқотда Америка томонига давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу раҳбарлик қилди.


Кун давомида мулоқотлар бешта секцияга бўлинган ҳолда ташкил этилди, уларда сиёсий, иқтисодий, маданий, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ТИВ расмий релизига кўра, учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий ва қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланди. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ишларни фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.


Томонлар "C5+1" механизми доирасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш ва ушбу форматни салмоқли натижаларга эришиш даражасига олиб чиқиш лозимлигини қайд этди.
Делегациялар терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакатни можародан кейинги тиклаш ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини аниқ йўналишлар бўйича институционаллаштириш, шунингдек, Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда Икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисида Битимлар тузиш бўйича музокаралар жараёнини бошлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Ўзбекистон 24”га берган интервюсида айтишича, пандемия даврида АҚШ Ўзбекистонга 5 млн дозадан кўпроқ Pfizer ва Moderna вакциналарини беғараз ёрдам сифатида юборган.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Маълумот учун, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги декларация 2002 йилда имзоланган.
2018 йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга давлат ташрифи билан бориши ортидан муносабатларда сезиларли жонланиш кузатилди, турли йўналишлардаги делегациялар тез-тез Тошкент ва Вашингтонда учрашувлар ўтказа бошлади.
2020 йил ноябрь ойида икки мамлакат сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раунди якунида томонлар йиллик маслаҳатлашувларни Стратегик ҳамкорлик мулоқоти даражасига кўтариш тўғрисидаги қарор қабул қилганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43 / 15.07.2025
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:16 / 15.07.2025