Дунёдаги кимёвий қуролларнинг 98,9 фоизи йўқ қилингани айтилди
Маълумот берилишича, ҳозирда АҚШда кимёвий қуроллар захирасини йўқ қилиш ишлари давом этмоқда ва 2023 йил охирида якунланади.

Фото: AFP via Getty Images
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти дунёдаги кимёвий қуроллар захирасининг 98,9 фоизи йўқ қилинганини тасдиқлайди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Фернандо Ариас маълум қилди.
"31 октябрь ҳолатига кўра, дунё бўйича 71 минг 511 метрик тонна ёки барча кимёвий қуроллар захирасининг 98,9 фоизи йўқ қилинди", - деди у.
Маълумот берилишича, ташкилотнинг кимёвий қуроллар захирасига эга ягона аъзоси АҚШ ҳисобланади.
Ҳозирда АҚШда ушбу захирани йўқ қилиш ишлари давом этмоқда ва 2023 йил охирида якунланади.
Мавзуга оид

11:20 / 08.01.2025
Тинч аҳолига қўлланган кимёвий газ – Сурияда Асад режими томонидан содир этилган қатлиом тафсилотлари

12:49 / 02.01.2025
«Террорчиларга қарши курашмоқчи бўлган Россия бизни ўлдирди» — Россиянинг Асадга таяниши оқибатлари

15:21 / 26.02.2024
1917 йили Қўқон қонга ботирилишида кимёвий қуролдан фойланилганми?

02:20 / 16.11.2023