Тошкентдаги «Минор» ва «Бодомзор» масжидларига янги имом-хатиб тайинланди
Тошкент шаҳридаги «Минор» ва «Мирза Юсуф» («Бодомзор») масжидларига янги имом-хатиб тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, 21 октябрь куни ўтказилган пойтахт имом-хатиблари йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.
2019 йилдан шу кунга қадар «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Маълумот учун, «Мирза Юсуф» масжидига 2016 йилдан буён Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов имомлик қилиб келганди.
19 октябрь куни Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангач, унинг ўрнини Раҳматуллоҳ Сайфуддинов эгаллади.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид

11:49 / 16.03.2023
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов «Минор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

15:26 / 23.02.2023
Тошкентдаги масжид таҳоратхонасида ўғрилик содир бўлди

16:35 / 04.01.2023
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан кетди

19:20 / 18.05.2020