Ўзбекистон | 13:10 / 08.10.2021
10261
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда иситиш мавсуми 12 октябрдан бошланади

Тошкентда иситиш мавсуми 12 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Пойтахт ҳокимлиги хабари кўра, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2021 йил 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларининг иситилиши бошланади.

Қайд этилишича, шунга кўра жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 13-бандига мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.

Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража целсийдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даража целсийдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Барча истеъмолчилар уланиб бўлгандан сўнг, 6-7 кун давомида ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларда иссиқлик таъминоти тизимларининг синови олиб борилиши лозим.

Мавзуга оид