Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”даги юзинчи ғалабасини қўлга киритди
Британиялик автопойгачи, “Формула-1”нинг 7 карра чемпиони Льюис Ҳэмилтон пойганинг Сочида ўтган Россия босқичида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Эътиборлиси, бу ғалаба спортчининг пойгадаги юзинчи ғалабаси бўлди.

Фото: Lars Baron - Formula 1/Formula 1 via Getty Images
Пойгада марра чизиғини иккинчи бўлиб Red Bull аъзоси, нидерландиялик Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб Ferrari аъзоси, испаниялик Карлос Сайнс кесиб ўтди.
Ушбу ғалаба Mercedes аъзоси Ҳэмилтонга умумий жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. Энди британиялик ҳисобида 246,5 очко бор. 2-ўринни 244,5 очко билан Ферстаппен, 3-ўринни 151 очко билан Mercedes’нинг яна бир аъзоси Валттери Боттас эгалламоқда.
Сочи Россия босқичини 8-марта қабул қилди. 2023 йилдан ушбу босқич Ленинград областидаги “Игора Драйв” трассасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди

11:13 / 21.11.2022
Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттел «Формула-1»даги фаолиятини якунлади

20:09 / 15.12.2021