Роналду Гиннесс рекордлари китобига киритилди
«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Гиннесс рекордлари китобига киритилди.

36 ёшли форвард ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ирландияга (2:1) қарши ўйинда дублга эришди ва 111та гол билан миллий жамоалар миқёсида энг кўп киритган ўйинчига айланди. У айнан ушбу рекорди орқали Гиннесс китобидан ўрин олди.
Футболчи эсдалик сертификатини олди.
«Гиннесс рекордлари китобига раҳмат. Сизни жаҳон рекордчиси деб тан олишлари доим ёқимли.
Келинг, бундан ҳам яхши натижага эришишга ҳаракат қилайлик», — деб ёзади Роналду «инстаграм»даги саҳифасида.
Мавзуга оид

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди

13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида

10:49 / 13.09.2024