Навоийда савдога чиқарилган радар ва камералар ўрнатиш жойларидан бири қарийб 22,5 миллион сўмга сотилди

Август ойида Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи туманлари ва Навоий шаҳри ҳудудидан радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи бўйича 15 та жой сотувга чиқарилди.
new.e-auksion.uz порталидаги очиқ маълумотларга кўра, жойларнинг савдодаги бошланғич баҳоси 735 минг сўмдан 7 миллион 350 минг сўмгача баҳоланган.
Бугунги кунгача бўлиб ўтган савдоларда 14 та жой ўйналган. Шундан Кармана ва Хатирчи туманлари ҳамда Навоий шаҳри ҳудудидан савдога қўйилган 3 та лот жисмоний шахслар томонидан ютиб олинган. Энг қиммат жой Навоий шаҳри ҳудудида бўлиб, у 22 миллион 417,5 минг сўмга сотилган. 11 та жой эса эса талабгор бўлмагани сабабли аукцион ўтказилмаган деб топилган.
Олдинроқ июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилганди.