Самарқандда яшаш ҳовлисида 2160 туп каннабис етиштираётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида ўз ҳовлисида 2160 туп каннабис етиштириб келаётган шахс ушланган. Бундан ташқари, унинг уйидан қуритилган каннабис ва унинг уруғлари ҳам чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ўтказилаётган «Жиноятчиликка қарши кураш» тезкор профилактик ойлиги доирасида Жомбой туманида ўз ҳовлисида кўп миқдорда каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланган.
Қайд этилишича, олинган тезкор маълумотга асосан, бугун, 2021 йил 7 август куни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Жомбой тумани Олмазор маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Э.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилган.
Тинтув давомида ушбу шахснинг томорқасида 2 160 туп(!) каннабис гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш ўсимликлар экилгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. Бундан ташқари, ушбу шахснинг ҳовлисида 512 туп қуруқ ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик воситалари, уйидаги овқат пишириш печи ичида 100 грамм каннабис гиёҳвандлик воситасининг уруғи сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025
Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

18:54 / 04.03.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

17:07 / 03.03.2025