Оқ уй Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга қарор қилди
Қамоқхонани ёпишга илк марта собиқ президент Барак Обама ҳаракат қилган ва 2009 йил январда тегишли фармойиш чиқарган, аммо республикачи конгрессменларнинг қаршилиги сабабли бу қарор ижро этилмаганди.

Фото: Getty Images
Вашингтон Гуантанамо кўрфазидаги қамоқхона ва ҳарбий-денгиз базасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди, деб хабар бермоқда The Hill.
«Менда график йўқ. Жараён кетмоқда, бу бизнинг мақсадимиз», — деган у.
Псакининг қайд этишича, қамоқхонадаги 39 маҳбусдан 10 нафари ўз ватанларига репатриация қилиниш ҳуқуқига эга. Яна 17 нафари ишни қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин, 10 нафари ҳарбий комиссиялар назоратида ва икки нафарига ҳукм чиқарилган.
Қамоқхонани ёпишга илк марта собиқ президент Барак Обама ҳаракат қилган ва 2009 йил январда тегишли фармойиш чиқарган, аммо республикачи конгрессменларнинг қаршилиги сабабли бу қарор ижро этилмаганди.
2018 йилда АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп қамоқхонани сақлаб қолиш тўғрисида фармон чиқарган.
Мавзуга оид

20:59 / 30.01.2025
«Ёмондан ёмонлар учун». Трамп ноқонуний мигрантларни Гуантанамога юборишни буюрди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

20:17 / 01.01.2025
Гуантанамо қамоқхонаси очилганидан бери ҳибсда сақланган Тунис фуқароси озод этилди

19:03 / 12.01.2022