Покистон бош вазири Тошкентга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон бош вазири Имрон Хон бугун икки кунлик расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Фото: Дунё АА
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Кўксарой қароргоҳида Покистон бош вазири шарафига расмий қабул маросими ташкиллаштирилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, дастлаб анъанага кўра давлатлар мадҳиялари тингланди. Шундан сўнг таништирув маросими ўтказилди ва давлат раҳбарлари яккама-якка музокараларга йўл олдилар. Кун давомида кенгайтирилган тартибда йиғилиш ва матбуот анжумани ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Покистон бош вазири 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.
Мавзуга оид

12:29 / 03.03.2025
Покистон тўқимачилик корхонаси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширади

16:30 / 26.02.2025
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири қўшма бизнес форумида иштирок этди

16:28 / 26.02.2025
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари сермаҳсул музокаралар якунини сарҳисоб қилди

15:35 / 26.02.2025