Кичик тажриба: Дарахтлар – жазирама иссиқдан кучли ҳимоя
Юртимизда аномал иссиқ об-ҳаво ҳукм сураётган шу кунларда биз Андижон шаҳри марказида кичик тажриба ўтказиб кўрдик.
6 июнь, соат 15:30. Қўлимиздаги термометр билан ҳаво ҳарорати даражасини ўлчаймиз.
Термометр қуёш нури тўғридан тўғри тушиб турган жой, яъни кўчада ҳарорат 43 даража иссиқдан юқори эканини кўрсатди.
Шундан сўнг дарахт соясидаги ҳароратни ўлчашга ҳаракат қиламиз. Соядаги ҳарорат 37 даражани кўрсатди.
Кўриб турганингиздек, олти даража фарқ.
“Дарахтлар нафақат салқин беради, балки атмосферага чиқариладиган заҳарли ташламалар камайишига, шовқинлар пасайишига хизмат қилиб, бундан ташқари ноёб ва маҳаллий қушларнинг ин қуриб кўпайишлари учун бошпана вазифасини ўтайди”, – дейди вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Алишер Тошмирзаев.
Бежиз юртимизда қадимдан дарахт эккан инсон улуғланмаган. Бироқ афсуски, сўнгги йилларда Ўзбекистон бўйлаб минглаб дарахтлар кесиб юборилганининг оқибати ҳозиргидек жазирама кунларда айниқса билиняпти.
Элмурод Эрматов,
Жаҳонгир Маҳмудов
Мавзуга оид

13:44 / 09.03.2025
10 март куни айрим жойларда ёмғир ёғиши, 18 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

10:23 / 08.03.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

14:27 / 02.03.2025
3 март куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти

11:04 / 01.03.2025