Иброҳимхалил Йўлдошев «Женоа»га ўтиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда россиялик журналист Нобел Арустамян ўз каналида ёзди.
Арустамяннинг ёзишича, «Женоа» Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олгач, бир мавсум Швейцариянинг «Сьон» жамоасига ижарага беради. Италияда Европа иттифоқига кирмайдиган мамлакат футболчиларини қўшиб олиш билан боғлиқ талаблар сабаб «Женоа» шундай қилишга мажбур.
Инсайдернинг ёзишича, «Женоа» Элдор Шомуродовни ҳам ўз сафида қолдиришга қарор қилган. Журналистнинг маълум қилишича, «Женоа»да Шомуродовнинг трансфер нархи ярим йилдан кейин янада кўтарилишига ишонишмоқда.
Маълумот учун, Йўлдошев чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилади ва у «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи бир мавсум «Бунёдкор»да ҳам ижарада ўйнаган.
Мавзуга оид

18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди

17:58 / 20.12.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади

21:06 / 28.11.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз ўрнида қолди

18:51 / 21.11.2024