Хатирчидаги ташландиқ тилла конида юз берган фожеа юзасидан туман прокуратураси текширув бошлади

Фото: KUN.UZ
Kun.uz Хатирчи туманининг Оқтепа маҳалласида қўлбола усулда олтин қазиб олиш учун ташландиқ конга кирган 4 киши вафот этгани ҳақида маълум қилганди (https://kun.uz/10278336). Навоий вилояти прокуратураси мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаро Олтинсой тоғ тизмасига тилла қазиб олиш мақсадида борган. Движокдан чиққан ёқилғи тутунидан захарланиш оқибатида 4 нафар фуқарол воқеа жойида вафот этган, 3 киши эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда», — дейилади прокуратура муносабатида.
Мавзуга оид

18:37 / 26.12.2024
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди

18:45 / 15.07.2024
Навоийда аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди

14:48 / 08.07.2024
Хатирчида ёш қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчилардан бири 1 йилда 12 марта радарга тушгани маълум бўлди

21:02 / 06.07.2024