Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт воситаларидан утилизация йиғимини ундириш тартиби тасдиқланди

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамаси 09.06.2021 йилдаги “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 358-сон қарорни қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига мувофиқ утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимларини йиғиш, ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, шунингдек, утилизация йиғимининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби;
- транспорт воситаларининг чиқиндилари билан ишлаш инфратузилмасини ташкил этиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, транспорт воситалари чиқиндиларини йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, зарарсизлантириш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш тартиби;
- транспорт воситаларининг утилизацияси билан шуғулланадиган ташкилотлар учун экологик ва техник талаблар ҳамда саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;
- транспорт воситаларининг утилизация қилиниши муносабати билан уларни ички ишлар органларида тўловлар ундирмай ҳисобдан чиқариш тартиби.
Утилизация йиғимини тўлаш тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш йўли билан тўловчиларга етказилади.
Транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда утилизация йиғими транспорт воситалари учун божхона декларацияси қабул қилинишидан олдин ёки бир вақтнинг ўзида тўланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2021 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

12:48 / 15.06.2025
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

11:03 / 11.06.2025
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди

11:51 / 29.05.2025