ХДП Сурхондарёда калтакланган депутат иши суриштируви чўзилиб кетаётганини билдирди

Халқ депутатлари Бойсун туман кенгашига Халқ демократик партиясидан депутатликка сайланган Ўктам Жабборов 13 апрель куни бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган. Ҳолат бўйича Бойсун тумани ИИБ жиноят иши очган. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат қилиб мазкур ишни ўз назоратларига олишни сўрамоқда.
Маълум қилинишича, калтакланган депутат иши бўйича Бойсун туман ИИБ томонидан жиноий иш очилганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмаган. ХДП тергов ҳаракатларининг чўзиб юборилиши жабрланувчи ва унинг яқинларининг, шунингдек, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлаётганини билдирган.
ХДП Марказий Кенгаши Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан мазкур жиноят иши терговини назоратга олишни, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мавзуга оид

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

11:50 / 10.02.2025
Сурхондарёда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари қўлга олинди

10:51 / 10.02.2025
Қашқадарёда сурхондарёлик ҳайдовчилар тошбўрон қилингани ҳақидаги хабар рад этилди

20:53 / 31.01.2025