Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонида гиёҳванд модда сақлаб келган шахслар қўлга олинди

Тошкент ва Чиноз туманларида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, икки нафар фуқаролар ўзининг хонадонида гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Авлиёота» маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.Х. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйида елим идишда ҳамда қоғоз қутида 45 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб етиштираётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан А.Х. га нисбатан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Чиноз тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Чиноз тумани «Каналобод» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Қ.О.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйининг ошхонасидаги қозон ичида вазни 173 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳолат юзасидан, Қ.О. га нисбатан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

10:04 / 04.07.2025
Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

12:13 / 25.06.2025
Чиноздаги бозорда савдо расталарида ўғрилик содир этганлар ушланди

20:47 / 04.05.2025