Ўзбекистон | 08:55 / 03.05.2021
4047
1 дақиқада ўқилади

Чинозда радар ўрнатилган Nexia ЙТҲга учради

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Чиноз туманида Damas ЙПХ инспекторининг радар ўрнатилган Nexia’сига бориб урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 2 май куни соат 13:15 ларда Чиноз туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 862-километрида юз берган. Damas’ни бошқариб кетаётган 40 ёшли ҳайдовчи Р.А. йўлнинг ўнг томонида, тўхтаб турган Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторига бириктирилган, тезликни ўлчовчи мосламалар билан жиҳозланган Nexia-3’нинг орқа томонига бориб урилган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Мавзуга оид