Давлат акцияларини сотиш монополиясига чек қўйилди
Давлат активларини сотишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича муҳим қадам ташланди.

Фото: Shutterstock
Бир неча ўн йиллар давомида давлат акция пакетлари «Тошкент» республика фонд биржасига фақатгина битта брокер – «Мулк-сармоя брокерлик уйи» акциядорлик жамияти орқали савдоларга чиқарилган. Бу эса, ўз навбатида, республика фонд бозорида фаолият юритаётган бошқа профессионал инвестиция воситачилари учун тенг рақобат муҳити яратилишига салбий таъсир қилиб келган.
Эндиликда ушбу амалиётга чек қўйилмоқда. Давлат акция пакетларини биржа савдоларига чиқариш ва сотиш жараёнида профессионал инвестиция воситачилари (брокерлар)ни жалб этиш юзасидан танлов ўтказилади. Унда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган жами 44та профессионал инвестиция воситачининг барчаси ҳеч қандай тўсиқсиз иштирок этиши мумкин. Бу амалиёт давлат активларининг очиқ ва шаффоф тарзда хусусийлаштирилишини таъминлашга хизмат қилади.
Танлов бўйича ғолибларни аниқлашда, биринчи навбатда, иштирокчиларнинг фонд бозоридаги тажрибаси, молиявий ҳолати, воситачилик хизмати нархлари, амалга оширадиган тарғибот ишлари ва бошқалар ҳисобга олинади.
Мавзуга оид

11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди

10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда

14:00 / 21.10.2024