Зимбабведа бир ҳафта ичида уч нафар вазир коронавирусдан вафот этди
15 январ куни провинциал ишлар бўйича вазир Элен Гварадзимба вафот этганди. 20 январ куни эса ташқи ишлар вазири Сибусисо Мойо вафот этди.

Фото: AFP
Зимбабведа бир ҳафта ичида уч нафар вазир коронавирусдан вафот этди, деб хабар бермоқда Синхуа агентлиги.
"Расмий органлар Зимбабве транспорт ва инфраструктурани ривожлантириш вазири Жоэл Матиза коронавирусдан вафот этганлигини тасдиқлади. Шу тарзда, у бир ҳафта ичида коронавирусдан вафот этган учинчи ва Зимбабведа 2020 йил мартда касаллик аниқланганидан буён вафот этган тўртинчи вазир бўлди", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 15 январ куни провинциал ишлар бўйича вазир Элен Гварадзимба вафот этганди. 20 январ куни эса ташқи ишлар вазири Сибусисо Мойо вафот этди.
Охирги маълумотларга кўра, Зимбабведа коронавирус юқтириш билан боғлиқ 30,5 минг ҳолат аниқланган. Расмий статистикага кўра, 962 киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

20:55 / 14.09.2024