Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Фоторепортаж: Давлат ва жамоат арбоблари – Кўксаройда
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ ватандошларга давлат мукофотларини топширди.
Август ойида, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида кўплаб соҳалар вакиллари президент фармонлари асосида давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.
28 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида ушбу мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди; фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган ватандошларни шахсан қутлади.
«Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Kun.uz фотомухбири санъат, сиёсат ва жамоат арбобларини бир жойга тўплаган тантанали тадбирдан фоторепортаж тақдим этади.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ СафоевОлий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Олий суд раиси Козим Комилов
Чапдан ўнгга: Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов, Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев ва президентнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова
Сенат раиси ўринбосарлари Содиқ Сафоев ва Зайниддин НизомхўжаевЎзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр ИхтиёровГавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ артисти
Азиз Абдуҳакимов, бош вазир ўринбосариСамарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари Эркинжон Турдимов ва Рустам Холматов
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов ва Ўзбекистон U22 жамоаси бош мураббийи Равшан ҲайдаровСенат раиси Танзила Норбоева ва президент маслаҳатчисининг ўринбосари Галина СаидоваМаданият вазири Озодбек Назарбеков ва "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер ҚодировТошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат БобожоновМудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир ҚурбоновАндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ИкромовПрезидент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ва бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев
АОКА бош директори Асаджон Ходжаев ва инновацион ривожланиш вазири Иброҳим АбдураҳмоновХалқ таълими вазири Шерзод ШерматовГенерал-майор Баҳодир Қурбонов (мудофаа вазири), генерал-майор Рустам Жўраев (Миллий гвардия қўмондони), 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Ниғматилла Йўлдошев (бош прокурор) ва генерал-лейтенант Абдусалом Азизов (ДХХ раиси)Ташқи ишлар вазири Абдулазиз КомиловҚонунчилик палатаси спикери Нурдинжон ИсмоиловЎзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Ғуломжон ЁқубовСавдо-саноат палатаси раиси Адҳам ИкромовБош вазир ўринбосари Азиз АбдуҳакимовАндижон вилояти ҳокими Шуҳрат АбдураҳмоновҚашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев
Маданият вазири ўринбосари – Маданий мерос департаменти директори Камола Акилова