Алиментдан қарздор ота болаларига уй олиб берди
Қарздор ота вояга етмаган икки нафар фарзанди учун 375 млн сўм миқдоридаги уй-жой олиб берди.

Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2019 йилдаги суд буйруғи билан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
МИБнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаро билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.
Натижада, 2020 йил 12 декабр куни томонларнинг ўзаро келишуви асосида қарздор ота томонидан икки нафар вояга етмаган фарзанди учун 375 млн сўм миқдоридаги уй-жой олиб берилган.
Ундирувчи аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.
Мавзуга оид

17:01 / 06.03.2025
Тошкентда уй-жой нархлари йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди

14:56 / 24.02.2025
Ерни уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

10:35 / 24.02.2025
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

19:40 / 19.02.2025